Муваффақиятга эришган машҳурлар ҳақида фактлар

Миллионер Ричард Сент-Жон Билл Гейтс, Опру Уинфри, Ричард Бренсон, Жоан Роулинг каби муваффақиятга эришган инсонлардан 500тадан кўпроқ интервью олган. У мемуарлар, биографик маълумотлар асосида “Катта саккизлик” номли китоб ёзган. Унда муваффақиятли инсонларни нима бирлаштириб туриши ҳақида гап кетган. Сент-Жоннинг китобидан қисқа сатрлар келтирамиз.

МУВАФФАҚИЯТЛИ ИНСОНЛАР ВА ЭҲТИРОСЛАР

   Барча муваффақиятли инсонлар ўз эҳтиросларига катта эътибор қаратишади. Уларга нима ёқиши, нима уларни илҳомлантириши жуда муҳим. “Оскар” мукофотини қўлга киритган машхур актёр Рассел Кроу бундай омадга қандай эришгани ҳақида шундай деган: “Мен роль ўйнашни жуда яхши кўраман. Кучли эҳтирос билан яхши кўраман. Воқеаларни кўрсатиб беришни яхши кўраман. Бу менинг ҳаётий мақсадимдир”. Электр лапмочкаси ихтирочиси Томас Эдисон бир марта шундай деган: “Мен ҳаётим давомида бир кун ҳам меҳнатдан қийналмаганман. Мен ишимдан фақатгина роҳатланганман”.

МУВАФФАҚИЯТЛИЛАР КЎП МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ

   8 соатлик иш ҳафтаси ҳақидаги ҳикояни ва бошқа бизнес-мураббийлар томонидан озиқлантириладиган ҳар қандай маслаҳатларни унутинг. Меҳнатсеварлик- энг асосий омил. Муваффақиятнинг тагида доимо катта меҳнат ётади. Масалан, машҳур телебошловчи Опра Уинфри айтишича, у тасвирга олиш майдончасига тонги соат 05:30да борган: “Мен доим барвақт турганман. Куни билан қуёш ёруғлигини кўрмасдим, чунки кўп вақтимни суратга олиш павильонидан бошқа павильонга ўтиш билан ўтарди. Агар муваффақиятли бўлишни истасангиз- кўп меҳнат қилинг”.

МУВАФАҚҚИЯТЛИ ИНСОНЛАР ПУЛНИ ОРТИДАН ҚУВИШМАЙДИ

   Кўпчилик машҳурлар ҳеч қачон пул ортидан қувишмаган, улар фақатгина севимли машғулотлари билан банд бўлишган. Масалан, Билл Гейтс шундай деган: “Биз Microsoft ни ўйлаб топганимизда пул топамиз деб ўйламаган эдик. Бизга дастурлаш жараёни ёқарди. Ҳеч ким катта корпорация ярата олишимиз ҳақида ўйламаган ҳам эди”.

МУВАФФАҚИЯТЛИЛАР ЎЗЛАРИНИ ЕНГА ОЛИШАДИ

   Менежмент отаси Питер Друкер доими муваффақият калити “ўзини ҳаракат қилдира олишда” деб таъкидлаган. “Муваффақият қобилиятдан эмас, ўз қулайлик ҳудудингиздан чиқа олишингизга боғлиқ”- дейди Питер. Ричард Брэнсон эса бундай фикрларни қуйидагича давом эттирган: “Мен доимо имкониятлар чегарасида ҳаракат қиламан. Бу менинг ўсишим учун катта ёрдам беради”.

МУВАФФАҚИЯТЛИ ОДАМЛАР ИЖОДКОРДИР

   Ҳаммага маълумки, “маҳсулотлар” ғоялар асосида яратилади. Агар муваффақиятга эришишни истасангиз, ижод қилишни ўрганинг. Янгиликларни бутун сутка давомида эфирга узатиш ғояси муаллифи Тед Тернердир. У CNN24 каналини ишга туширди. Бу ғоясининг орқасидан Тернер миллионет ва медиамагнатга айланди.

МУВАФФАҚИЯТЛИ ИНСОНЛАР ШУБҲАЛАР БИЛАН КУРАША ОЛАДИ

   Бизни шубҳа-гумонлар қийнаса, ҳеч қачон муваффақиятли ва қобилиятли бўла олмаймиз. Агар омадга эришишни истасангиў- шубҳаларни енга билиш лозим. Актриса Николь Кидман “Мен доимо ролларимни ёмон ўйнайман деб ўйлайман. Биз фильмни суратга олишни бошласак, режисёрга бораман ва бу ролни мендан яхшироқ ўйнаши мумкин бўлган актрисалар рўйҳатини айтаман. Шундан сўнгина тинчланаман” деган. Сиз шубҳаларни енгинг ёки улар сизни енгади. Барчаси оддий.

МУВАФФАҚИЯТЛИ ОДАМЛАР ЎЗЛАРИНИ БОШҚАРА ОЛАДИ

   Кўпчиликда шаклланиш ва ривожланишга ҳалақит берувчи “ўзгалар диққати дефицити синдроми” мавжуд. Албатта, ЎДД мавжуд, амма кўпчилик кўпинча уни мотивация ва қизиқишлар йўқлиги билан адаштириб юборишади. Агар инсон ўз ҳисларига ишонса, уларга бўйсунади. Кинорежиссёр Норман Жуисон айтишича “Ўйлайманки, ҳаётдаги ҳамма нарса сизнинг эътиборингизни бир нарсага қаратиш қобилиятига боғлиқ ва ўзингизни шу нарсага бағишлашингизда”. Ўзлигингизни топинг ва унга содиқ қолинг, шунда бахтли бўласиз.

МУВАФФАҚИЯТЛИ ИНСОНЛАР ДОИМО ЎЗЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШАДИ

   Муваффақиятли инсонлар доимо ўзини ва ўз маҳсулотларини шакллантириш устида бош қотирадилар. Масалан, буюк ихтирочи Томас Эдисон шундай деган: “Мен ҳеч қачон бирон предметга уни қандай шакллантириш мумкин деган саволсиз қарамайман”. Ва яна “Менинг ёшлигим саккиз соатлик иш куни кашф қилинган вақтга тўғри келмаганидан ҳурсандман. Агар ҳаётим шундай иш кунларидан иборат бўлганида кўпгина ишларни амалга ошира олмас эдим”.

www.marieclaire.ru сайти материаллари асосида Эркин Ҳошимов тайёрлади

Share This:

1
0

Отправить ответ

Be the First to Comment!

avatar